Paynet фаолияти тўхтатилмайди - ХБ

Oбуна бўлиш
Халқ банки "Ўзбекистонда ПАЙНEТ фаолияти тўхтатилади" мазмундаги хабарларни аҳолини чалғитувчи хабарлар дея таърифлади

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбекистон Халқ банки илгарироқ тарқатилган пайнет фаолияти тўхтатилиши ҳақидаги хабарларга раддия берди.

Uzpaynet - Sputnik Ўзбекистон
Paynet фаолияти тугатилади
"Интернет тармоқларида "Ўзбекистонда ПАЙНEТ фаолияти тўхтатилади" мазмундаги аҳолини чалғитувчи хабарлар тарқалмоқда. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда имзоланган қарорига кўра, эндиликда "УзПайнет" МЧЖ фаолияти тўхтатилмай туриб, Халқ банки тизимида Пайнет савдо белгиси остида ўз фаолиятини аҳолига янада қулай тартибда давом эттиради", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бунда, фақатгина "УзПайнет" МЧЖнинг мулкчилик шакли ўзгарган ҳолда, унинг барча мажбуриятлари Акциядорлик тижорат Халқ банки зиммасига ўтказилади. Яъни Халқ банки томонидан Пайнет орқали амалга оширилаётган тўлов тизими янада такомиллаштирилиб, янги замонавий хизмат турлари таклиф этиб борилади.

"…бугунги кунда Пайнет шохобчалари орқали аҳолига кўрсатилаётган хизматларни эндиликда Халқ банки филиаллари, муассасалари ҳамда Пайнет шохобчалари орқали янада кенгроқ, қулайроқ тарзда кўрсатиш имконияти яратилади", — деб таъкидланган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0