16:25 16 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Праздничный салют в честь Дня Победы

9 май куни Тошкентдаги Миллий боғдан байрам салюти отилади

© Sputnik / Владимир Астапкович
Янгиликлар
Ҳавола олиш
9 май - Ғалаба байрами, Хотира ва қадрлаш куни (29)
42431

Байрамга бағишлаб салют қурилмаларидан жами 42 та салют отилади

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. 9 май куни Тошкентдаги Миллий боғда байрам салюти отилади, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати.

"Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб Мудофаа вазирлиги томонидан Ўзбекистон Миллий боғнинг "Наврўз" майдонидан 9 май куни соат 21.00да байрам салюти отилади", — дейилади хабарда. 

Ҳозирда "Наврўз" майдонида тўплар ва салют қурилмалари учун махсус ўт очиш позициялари жиҳозланган бўлиб, артиллерия тизимлари ва ишга тушириш қурилмалари шай ҳолатга келтирилган.

Байрамга бағишлаб салют қурилмаларидан жами 42 та салют отилади.

Мавзу:
9 май - Ғалаба байрами, Хотира ва қадрлаш куни (29)

Асосий мавзулар