АҚШ Туркманистондан пахта ва пахта маҳсулотлари олиб кирилишига тақиқ қўйди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишСборщицы хлопка
Сборщицы хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу қарор Cotton Campaign коалицияси томонидан илгари сурилган, у пахтачилик соҳасида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнати йўқотилиши учун курашиб келади

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Қўшма Штатлар Туркманистондан пахта ва пахта маҳсулотларини олиб киришни тақиқлади, деб хабар берилган АҚШ Чегара ва божхона қўриқлаш бошқармаси сайтида.

Ушбу қарор 18 май санасида қабул қилинган.

Сборщики хлопка на поле - Sputnik Ўзбекистон
Барноев: "Олдинги сиёсатда пахтага олиб чиқмаса, ишдан олардик. Ҳозир бундай эмас"

Қарорни қабул қилишга нима сабаб бўлгани очиқланмаган. Аммо, илгарироқ ушбу қарор қабул қилинишида фаолларнинг роли катта бўлганлиги айтилганди. Улар тақдим этган маълумотларга кўра, Марказий Осиёда айрим маҳсулотларни ишлаб чиқаришда қуллар меҳнатидан фойдаланиб келинади.

Ушбу қарор Cotton Campaign коалицияси томонидан илгари сурилган, у пахтачилик соҳасида болалар меҳнати ва қуллар меҳнати йўқотилиши учун курашиб келади.

Илгарироқ коалиция Inditex, IKEA и H&M сингари йирик савдо турмоқларини Туркманистон пахтасини олишдан воз кечишга кўндира олган эди. Ушбу ташкилот Америка божхона ҳукумати қарорини олқишлади.

Янгиликлар лентаси
0