Ўзбекистон ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди

© Sputnik / Анатолий УстиненкоНа улице после схода селевого потока
На улице после схода селевого потока - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда тоғ ва тоғолди ҳудудларида 27-28 май кунлари сел келиши хавфи мавжуд

ТОШКЕНТ, 25 май - Sputnik. Ўзбекистон ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув Маркази сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Фура - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилояти ҳокими селдан жабрланган сурхондарёликларга беғараз ёрдам юборди

"2018 йилнинг 27-28 май кунлари Ўзбекистон Республикасининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида кел келиши хавфи мавжуд. Ушбу ҳудудларда об-ҳаво ўзгарувчан, айрим жойларда ёғингарчилик кутилади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбий йўналишга ўзгариб 7-12 м/с (25-43 км/соат), 28 май куни шамол тезлиги 22 м/с (79 км/соат) гача кучайиши, жойларда 25-30 м/с (90-108 км/соат) гача кучайиши кутилади", - дейилади хабарда.

Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳолидан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 "Тезкор рақам”ига мурожаат этиш илтимос қилинган.

Янгиликлар лентаси
0