"Аниқ эмас": Туризм қўмитаси ўз раиси Бош вазир ўринбосари бўлганини тасдиқламади

© Международный пресс-клубГлава государственного комитета по туризму Азиз Абдухакимов
Глава государственного комитета по туризму Азиз Абдухакимов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Қаҳрамон Валиевич Акмалов лавозимдан олингани ҳақида хабар берилган эди

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Ариповнинг ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар тарқатди Kun.uz нашри ўз манбасига таянган ҳолда.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Бош вазир ўринбосарларидан бири лавозимидан озод этилди

Ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида Sputnik Ўзбекистон мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига қўнғироқ қилганида, матбуот-хизмати вакили ҳозирча бу борада изоҳ бера олмаслигини маълум қилди.

"Ҳозирча бу аниқ эмас", — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Азиз Абдуҳакимов 1974 йилда туғилган. 2014 йил ёзидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини бошқарган. Аввалроқ Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият олиб борган. 2017 йилнинг август ойидан бери Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Илгарироқ Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари Қаҳрамон Валиевич Акмалов лавозимдан олингани хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0