Россиянинг энг йирик университетларидан бири ўзбекистонликларни ўқишга таклиф этади

© РоссотрудничествоАбитуриентка показывает свои работы перед приемной комиссией на подготовительные курсы РЦНК
Абитуриентка показывает свои работы перед приемной комиссией на подготовительные курсы РЦНК - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Урал Федерал университети Россияда бюджет ўринлар бўйича етакчи ўринда туради

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Урал Федерал университети Ўзбекистон фуқароларини ўқишга таклиф этади, деб хабар берилди "Россотрудничество" сайтида.

Бу йил университет бакалавр, магистр ва аспирантлар учун аниқ, техник, ижтимоий-гуманитар, иқтисод ва бошқарув йўналишлари бўйича 4295та бюджет ўринларни таклиф этмоқда.

Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Россия олийгоҳларида ўқиш учун танлов ўтказилади

УрФУда ўқишни истайдиган абитериентлар 2018 йил 25 июн санасига қадар сайтда рўйхатдан ўтишлари лозим.

Тест имтиҳонлари 2-6 июль санасида Тошкент шаҳридаги "Россотрудничество" биносида бўлиб ўтади.

Қуйидаги ҳавола орқали кириш имтиҳонлари рўйхати ва минимал ўтиш баллари тўғрисида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Тест имтиҳонлари ҳар бир фан бўйича узоғи билан 90 дақиқадан давом этади.

Тест ўтказилиши санаси ҳақида ҳар бир абитуриент рўйхатдан ўтгач, жавоб хатида алоҳида огоҳлантирилади.

Абитуриентлардан 1 августга қадар маълумоти бўйича ҳужжатининг асл нусхаси ва ўқишга қабул қилиниш ҳақида розилиги ҳақида ариза талаб этилади.

Янгиликлар лентаси
0