Энг ёмон йўлларга эга мамлакатлар рейтинги эълон қилинди - Ўзбекистон рўйхатда йўқ

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишРеконструкция трассы, архивное фото
Реконструкция трассы, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий Осиё мамлакатларидан рейтингга Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон киритилган. Ўзбекистон рўйхатда йўқ

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Бутунжаҳон иқтисодий форум Рақобатбардошлик индекси энг яхши ва ёмон йўлларга эга мамлакатлар рейтингини эълон қилди.

Халқаро рейтинглар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон халқаро рейтингларда
Рейтингга жами 137 мамлакат киритилган. Йўллар сифати етти балли шкалада баҳоланган. Бирорта мамлакат энг юқори баллни олмаган. Аммо Бирлашган Араб Амирликлари 6,4 балл олиб, биринчи ўринни эгаллаган. Ундан кейинги поғоналарда Сингапур ва Швейцария (6,3 балл) турибди.

Қирғизистон 2,7 балл олган. Марказий Осиёга қўшни давлатлар орасида энг юқори балл Хитойга насиб қилган (4,6 балл) — 42-поғона.

Тодикистон (4,1 балл билан) рейтингнинг 70-ўрнини эгаллаган. Қозоғистон 2,9 балл билан 115-ўринда келмоқда. Ўзбекистон рейтингга киритилмаган.

Рейтингга кўра, энг ёмон йўлларга эга мамлакатлар бу Мавритания(2 балл), Конго (2,1 балл) ва Гаитилиги (2,1) маълум қилинган.

Янгиликлар лентаси
0