Собиқ ректор Аллақуловга Бош прокуратура жавоб қайтарди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание Генеральной прокуратуры Узбекистана
Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бош прокуратура жавоб хатида меҳнат ҳуқуқи бузилганлиги юзасидан БМТ томонидан чиқарилган хулосани  кўриб чиқилиши учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказга юборилганлиги маълум қилинган

ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Термиз давлат университети собиқ ректори Хидирназар Аллақулов ўз лавозимига қайта тиклаш масаласи бўйича ваколатга эга бўлмаганреспублика Бош прокуратураси ва Бухоро вилояти прокуратурасидан жавоб хатларини олди. Бу ҳақда Аллақулов Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда маълум қилди.

Хидирназар Аллакулов - Sputnik Ўзбекистон
Собиқ ректор Аллақулов Ўзбекистон ҳукуматидан ўз лавозимига қайта тиклашларини сўрамоқда

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ 2002-2004 йилларда Термиз давлат университетининг (ТерДУ) ректори бўлиб фаолият кўрсатган, иқтисод фанлари доктори, профессор Хидирназар Аллақулов ўз лавозимига қайта тикланиш ниятида Sputnik таҳририяти орқали Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилганди.

Термиз давлат университети собиқ ректори Аллақуловга нисбатан қўзғатилган жиноий ишлар Ўзбекистон ҳудудларида жойлашган 14 та судларда, хусусан, Олий судда ҳам кўриб чиқилган ва судларнинг барчаси Аллақуловни ҳақ деб, оқлов ҳукмини қабул қилган. Шундай бўлса-да, собиқ ректор ўз лавозимига қайта тикланмаган.

Аллақулов ўз мурожаатида президент Шавкат Мирзиёевдан аввалги иши, ректорлик лавозимига тиклашни, шу орқали шаъни, қадр-қиммати, ишчанлик обрўй тикланишига эътибор қаратишини ва унга нисбатан адолатни узил-кесил қарор топтиришда ёрдам беришини сўраган.

Хидирназар Аллақулов Sputnik мухбири билан суҳбатда унинг Ўзбекистон Ҳукуматидан аввалги иши ректорлик лавозимига тиклашни ва шу орқали унинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини тиклашни сўраганлигини, лекин мурожаати бўйича ректор лавозимига тиклаш ваколатига эга бўлмаган Бухоро вилояти прокуратураси ва Бош прокуратурадан жавоб хатлари келганлигини ва бу жавоб хатларида мутлақо бошқа масалар келтирилганлигини маълум қилди.

РГУ нефти и газа имени Губкина - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги Губкин университети декани 23 талаба нега ўқишдан ҳайдалганига изоҳ берди

Бухоро вилояти вилоят прокуратураси хатида айтилишича, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а,б,в” бандлари, 207-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандлари билан Сизга нисбатан бўлган жиноят ши жиноят ишлари бўйича Қашкадаре вилояти Деҳқонобод туман судининг 23.02.2006 йилдаги ҳукми билан ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан оқланган. 
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди апелляция судлов ҳайъатининг 06.12.2006 йилдаги ажрими билан юқоридаги суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Жиноят иши 05.06.2007 йилда прокурарура томонидан келтирилган протест асосида жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди апелляция судлов ҳайъатида кўриб чиқилиб, биринчи босқич судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган. 

“Ўзбекистон Республикасии ФКнинг 1021-моддасида маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарур етказувчи томонидан қопланиши, зарар фуқарога уни қонунга хилоф тарзда ҳукм қилиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жаворгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф тарзда қўлланиш, қонунга хилоф тарзда маъмурий жазо қўлланиш ва қонунга хилоф тарзда ушлаб туриш натижасида етказилган бўлса урдирилиши, 1022-моддасида маънавий зарар пул билан қоплаш, маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланиши белгиланган.

Келгусида Сизга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш ишга тиклаш ва бошқа масалаларда тегишли тартибда зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда юқори судга мурожаат қилишингиз, мазкур жавоб хатидан норози бўлган тақдирингизда юқори турувчи прокурорга шикоят қилиш ҳуқуқингиз борлигини тушунтираман” – деб ёзилган Бухоро вилояти прокурорасининг жавоб хатида.

Студенты МГУ - Sputnik Ўзбекистон
МГУ талабалари Мирзиёевдан ўқиш нархини оширмасликни сўрашмоқда

Шунингдек, Бош прокуратура жавоб хатида меҳнат ҳуқуқи бузилганлиги юзасидан БМТ томонидан чиқарилган хулосани  кўриб чиқилиши учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказга юборилганлиги маълум қилинган.

Собиқ ректор Х.Аллақулов суҳбат жараёнида унинг мурожаатномаси бўйича БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Комитети ҳам 2017 йил 19 июл куни Женевада бўлиб ўтган 120-сессиясида қарор қабул қилганлигини ва бу қарорда унинг ҳуқуқлари тикланиши лозим эканлиги кўрсатилганлигини билдирди.

Суҳбат якунида собиқ ректор Хидирназар Аллақулов уни ректорлик лавозимига қайта тиклаш ваколати бирдан-бир Президент Шавкат Мирзиёевда эканлигини айтиб, ҳозирча ўзининг Ўзбекистон ҳукуматига йўллаган мурожаатига аниқ жавоб олмаганлигини маълум қилган.

Янгиликлар лентаси
0