Жосуслик кўзойнаги савдоси билан шуғуллангани учун волгоградлик фуқаро қўлга олинди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишОчки
Очки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мутахассиснинг фикрига кўра, бундай мослама тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишда махфий тарзда маълумот олиш учун фойдаланиладиган махсус техник восита ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Волгограднинг навбатдаги аҳолиси видеокамера ўрнатилган кўзойнакни ноқонуний равишда сотиб олиб, пуллагани учун суд олдида жавоб беради, деб хабар берди Жанубий транспорт прокуратураси.

Илгарироқ Волгограднинг 49 яшар фуқароси махфий равишда маълумот олиш учун мўлжалланган техника воситаларни ноқонуний равишда қўлга киритгани ва пуллагани учун бир йил шартли равишда жазо олганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Матбуот - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ разведкаси ўзбек газеталаридан нима излаган

Прокуратура маълумотларига кўра, эркак видеокамера ўрнатилган қуёш нурларидан ҳимоя қмлувчи кўзойнакни харид қилган ва Волгоград-1 темир йўл станциясида сотишга уринганида қўлга олинган.

Энди эса Волгоград транспорт прокуратураси худди шундай мосламани темир йўл станциясида 2 минг рублга сотишга уринган 29 яшар волгоградликка нисбатан жиноий ишни судга оширмоқда.

"Дастлабки суриштирув ишлари давомида аниқланишича, 2018 йилда Ali Express интернет-сайти орқали электрон мослама — видеокамера ўрнатилган қуёшдан ҳимояловчи қўлга олинган. Мутахассиснинг фикрига кўра, бундай мослама тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишда махфий тарзда маълумот олиш учун фойдаланиладиган махсус техник восита ҳисобланади.

Муассаса маълумотларига кўра, кўзойнакни сотиш полиция назорати остида бўлган ва пулни бераётган маҳалда эркак қўлда олинган. Волгоградлик бу иши учун тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0