Олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига янги ўқув йили учун қабул эълон қилинди

© Sputnik / /Антон КурилкинМедресе в Бухаре
Медресе в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига 2018 йилнинг 15 июнидан 10 июлигача абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинади

ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига 2018-2019 ўқув йили учун қабул эълон қилади, деб хабар берди Ўзбекистон Мусулмонлар идораси матбуот-хизмати.

Презентация книги Коран - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда халқаро ислом академияси ва диний телеканал ташкил қилинади
Ўрта махсус ислом билим юртларига 2018 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади.

Мазкур билим юртларига "Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида"ги Низом талабларига мувофиқ умумий ўрта таълимни (11-синф базасида) тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатнома (аттестат) ёки академик лицей, касб-ҳунар коллежи дипломига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари танлов асосида қабул қилинади.

Қабул квоталари бўйича: Тошкентдаги "Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасасига; Китоб шаҳридаги Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасасига Андижон шаҳридаги Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом таълим муассасасига, Наманган шаҳридаги "Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасасига 30 нафардан ўғил болалар қабул қилинади.

Шунингдек, Бухородаги "Мир Араб" ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Урганч шаҳридаги Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Нукус шаҳридаги Муҳаммад ал-Беруний ўрта махсус ислом таълим муассасасига қабул эълон қилинган.

Верующие в мечети - Sputnik Ўзбекистон
Аёл-қизлар мадрасаси веб сайти очилди, деб хабар берди Мусулмонлар идораси
Тошкентдаги Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ва Бухородаги "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасига эса 20 нафардан қизлар қабул қилиниши эълон қилинган.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига 2018 йилнинг 15 июнидан 10 июлигача абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинади.

Мазкур таълим муассасаларига “Олий таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртини битирганлиги ҳақида дипломга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари танлов асосида қабул қилинади.

Шунингдек, Тошкент ислом институтининг махсус сиртқи бўлимига 2018 йилнинг 15 июнидан 30 июнигача абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинади.

Махсус сиртқи бўлимга ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатга (диплом) эга бўлган, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида 5 йил иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

ЎМИ матбуот хизмати махсус сиртқи бўлимнинг қабул квоталари тўғрисидаги маълумотни қўшимча эълон қилишини айтган.

Янгиликлар лентаси
0