Тожикистон диний уламолари нозик мавзуда фатво эълон қилди

© © Sputnik / Амир ИсаевДворец Нации в Душанбе, архивное фото
Дворец Нации в Душанбе, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон диний уламолари аёлларни улар учун ноодатий бўлган жинсий алоқага мажбурлашни тақиқлаш тўғрисидаги фатвони эълон қилдилар

ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Тожикистон Ислом маркази ўз аёлларини улар учун одатий бўлмаган жинсий алоқага мажбурлайдиган эркакларни қоралади.

Массаж - Sputnik Ўзбекистон
Қизлар ногиронлиги бор одамларга жинсий алоқа қилишларига ёрдам беришмоқда - улар ким?
Тожикистон Ислом маркази раҳбари Саидмукаррам Абдулқодирзода жума намози вақтида ўз рафиқаларини улар учун ноодатий бўлган жинсий алоқага, хусусан орал жинсий алоқага мажбурлаган эркаклар катта гуноҳ содир этаётганликларини маълум қилган.

Жума намозида айтилган ваъз марказ сайтида эълон қилинган.

Тожикистонлик диний уламонинг сўзларига кўра, бундай "бузуқчилик" манбаи — бу интернет ва порнофильмлардир.

Тожикистон ислом маркази фатволар бўлими раҳбари Жамолиддин Хомушийнинг изоҳ беришича, Саидмукаррам Абдулқодирзода ўз эрларининг ҳатти-ҳаракатларидан таҳқирланган аёллардан кўплаб арзлар келиб тушгач ушбу нозик мавзуда фатво эълон қилган. Аёлларнинг сўзларига кўра, эркаклар томонидан ғайриоддий тарзда жинсий алоқаларга мажбурлаш улар Россиядан қайтиб келгач бошланган.

Тожикистонлик таниқли шифокор, "Асрори заношуи" китоби муаллифи, Мулозухур Тохирий орал жинсий алоқа Тожикистонда унчалик оммабоп эмаслиги, уни камсонли эр-хотинлар амалиётда қўллашларини айтиб ўтган. "Жинсий алоқанинг бу турини потенцияси сусайган эркакларга тавсия этишади", — дейди у.

Янгиликлар лентаси
0