Тошкентда автобуслар учун электрон карталар сотилиши бошланди

Oбуна бўлиш
Карталардан 1 июлдан бошлаб шаҳар жамоат автобусларида фойдаланиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. "Тошшаҳартрансхизмат" акционерлик жамияти Ўзбекистон пойтахтида 23 июнь санасидан бошлаб жамоат транспортлари учун электрон карталар сотувга чиқарилгани ҳақида хабар берди.

"Тошкент шаҳри жамоат транспорти (автобуслар)да ойлик йўл чипталари (AV, O‘, T, N) сериялари электрон кўринишдаги карталарга ўтказилиб, сотилиши бошланди", — дейилган хабарда.

Ушбу электрон кўринишдаги карталардан 1 июлдан бошлаб шаҳар жамоат автобусларида фойдаланиш мумкин.

Карталарни ойлик йўл чипталари ва жетон сотиш шохобчаларида харид қилиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0