23:10 24 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Янгиликлар
Ҳавола олиш
405650

Бош вазир йўл қўйилган қонунбузарликлар учун қатъий чоралар қўлланилишини билдириб ўтган

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Самарқанднинг русийзабон аҳоли орасида "русский Самарканд" деб аталувчи қисмига ташриф буюрди, деб хабар қилди Спутник мухбирига ҳокимлик матбуот-хизмати.

"Ҳа, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Бош вазир шаҳарнинг тарихий қисмида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Қурилиш ишлари тўхтатилишига эътибор қаратди", — деди суҳбатдош.

Шунингдек, бу борада "Кун.уз" нашри ҳам маълумот берган.

Нашрнинг ёзишича, Арипов ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси рўйхатига кирган ҳудудда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари шаҳарнинг тарихий бинолари қиёфасини бузмаслиги кераклигини қайд этган ва йўл қўйилган қонунбузарликлар учун қатъий чоралар қўлланилишини билдириб ўтган.

Асосий мавзулар