Ихтисослаштирилган АТ-мактабга қабул жараёнлари бошланди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишКонкурс по программированию
Конкурс по программированию - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Танлов Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида видеокузатувлар ўрнатилган ҳолда Инҳа университети ва Ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчилари томонидан ўтказилади

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб 2018-2019 ўқув йили учун 5-синф ўқувчиларини қабул қилиш мақсадида танлов эълон қилади, деб хабар берди АКТ вазирлиги.

Школьники Ташкента сдают ЕГЭ - Sputnik Ўзбекистон
"Ал-Хоразмий издошлари" танлови давом этмоқда
Танлов математика, инглиз тили фанларидан ёзма шаклда давлат (ўзбек) тилида ўтказилади.

Танловда иштирок этиш учун мактаб директори номига ариза; туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; 086/У-шаклдаги тиббий маълумотнома; яшаш жойидан маълумотнома (вилоятдан келган ўқувчилар Тошкент шаҳрида яшовчи қариндошлари томонидан васийликка олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилиши шарт); 3х4 ҳажмда 6 та фотосурат (оқ фон, мактаб формасида) керак бўлади.

Шунингдек, ўқувчининг ўзлаштириш табели нусхаси (1-4-синф); ота ва она паспорт нусхалари ва ҳужжатлар жамланмаси учун папка (файл папкаси) талаб этилади

Ҳужжатларни қабул қилиш Мирзо Улуғбек тумани,Тепамасжид кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган Ихтисослаштирилган мактаб биноси 1-қаватида 2-20 июль кунлари соат 9:00дан 17:00 га қадар амалга оширилади.

Танлов Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида шаффофликни таъминлаш мақсадида бевосита видеокузатувлар ўрнатилган ҳолда Инҳа университети ва Ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчилари томонидан ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0