07:38 26 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36
Узбекский милицейский автомобиль

Ўзбекистон ИИВ нопок опернинг ҳатти-ҳаракатларига муносабат билдирди

Стрингер
Янгиликлар
Ҳавола олиш
Тезкор ходим Санъат Умаров иши (10)
1165 0 0

Ўзбекистон ИИВ маълумотига кўра, бугунги кунда Санъат Умаров ички ишлар органларидан салбий ҳаракатлари учун бўшатилган.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ ўзбек аёлини ечинтириб, таҳқирлаган "опер" ҳақида расмий муносабат эълон қилди.

"Ҳеч бир жамиятда инсон қадр-қиммати таҳқирланмаслиги, ҳар қандай шароитда ҳам инсон шаъни қадрланиши, унинг ҳуқуқлари тўла кафолатланиши белгиланган. Лекин, баъзи бир нопок ходимлар томонидан қонун бузилиши ҳолатлари содир этилаётгани жуда ҳам ачинарли.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган фуқаро Н.Тга нисбатан содир этилган ножўя хатти-ҳаракатлар юзасидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, ҳолат Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлими тезкор вакили капитан Санъат Умаров томонидан содир этилганлиги аниқланди.

Бугунги кунда Санъат Умаров ички ишлар органларидан салбий ҳаракатлари учун бўшатилган. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.

Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан бундай салбий ҳолатларни аниқлаш, олдини олиш ва ички ишлар органлари сафларини нопок, тасодифан кириб қолган ходимлардан тозалаш мақсадида, доимий равишда кескин чоралар кўриб борилади, деб қўшимча қилинади расмий баёнотда.

Мавзу:
Тезкор ходим Санъат Умаров иши (10)

Асосий мавзулар