06:44 26 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36
Хокимият Самаркандской области

Норбоевадан кейин Самарқанд вилояти хотин-қизлар раиси ҳам "опер воқеаси"ни қоралади

© Хокимият Самаркандской области
Янгиликлар
Ҳавола олиш
Тезкор ходим Санъат Умаров иши (10)
108930

Ҳали айби исботланмаган кишига, энг ёмони, хотин-қизга нисбатан қилинган бу хатти-ҳаракат миллатимиз шаънига доғ бўлиб тушди, деб ҳисоблайди Самарқанд вилояти хотин-қизлар раиси Ҳамротош Шодиева

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Самарқанд вилояти хотин-қизлари қўмитаси раиси Каттақўрғон шаҳридаги воқеадан афсусдалигини билдирди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

"Маънавият, илм-маърифат, маданият соҳаларида нафақат вилоят, балки Республикамизда ўзига хос ўрни ва мавқеига эга бўлган Каттақўрғон, унинг халқи, айниқса хотин-қизлари бундай муносабатга мутлақо лойиқ эмас эди.

Воқеа ҳар томонлама ўрганилмоқда, аёл билан эса шахсан суҳбат қурилди. У руҳан тушкунликка тушмаган, қонун устуворлигига ишонади.
Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги сабабли воқеа тафсилотларига батафсил тўхталмаймиз.

Аммо, шуниси аниқки, айбдорлар қонун доирасида ўз жазосини олади. Ҳали айби исботланмаган кишига, энг ёмони, хотин-қизга нисбатан қилинган бу хатти-ҳаракат миллатимиз шаънига доғ бўлиб тушди.

Ушбу воқеа ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда нафақат хотин-қизлар ўртасида, балки жамиятимизда ҳали кўп ишлар амалга оширилиши кераклигини кўрсатиб берди", — дейилади хабарда.

Шунингдек, қўмита раиси Ҳамротош Шодиева воқеа юзасидан аниқ далиллар асосида муносабат билдиришга ваъда берган.

Илгарироқ Ўзбекистон Хотин-қизлар раиси Танзила Норбоева ҳам "нопок опер" ҳодисасига ўз муносабатини билдирган эди.

Мавзу:
Тезкор ходим Санъат Умаров иши (10)

Асосий мавзулар