АрМИ-2018: ҳарбийлар Ўзбекистон шаънини қайси йўналишларда ҳимоя қилади?

Oбуна бўлиш
Ўтган йилги Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон ҳимоячилари танловнинг 29 та йўналишидан атига 8 тасида қатнашиб, 5 та совринли ўринни қўлга киритган

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар жорий йилда жами 27 йўналиш бўйича бўлиб ўтадиган "Халқаро армия ўйинлари-2018"нинг 13 та йўналишида мамлакат шаънини ҳимоя қилади, деб маълум қилди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакили Спутник Ўзбекистон мухбирига.

Военнослужащие Минобороны Узбекистана установили рекорд  на международных соревнованиях - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро мусобақада рекорд ўрнатишди
"Мамлакатимиз ҳарбий хизматчилари Қўшин разведкаси аълочилари" (Россия, Санкт-Петербург шаҳри), "Эльбрус ҳалқаси" (Россия Кабардино-Балкария), "Содиқ дўст" (Россия, Москва), "Йўл патрули" (Россия, Москва вилояти), "Мерганлик марраси" (Беларус Республикаси), "Хавфсиз маршрут" (Хитой, Корла шаҳри), "Артиллерия устаси" (Қозоғистон), "Қуролсоз уста" (Россия, Пенза шаҳри), "Мусаффо осмон" (Хитой, Корла шаҳри), "Ҳарбий ралли" (Россия, Тува вилояти), "Ҳарбий-тиббий эстафета" (Россия, Санкт-Петербург шаҳри), "Дала ошхонаси" (Россия, Москва вилояти), "Ҳамдўстлик жангчиси" (Арманистон) каби йўналишларда қатнашади", — деди Мудофаа вазирлиги вакили.

Ўтган йилнинг 29 июлидан 12 августга қадар ўтказилган "АрМИ-2017" Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон ва Хитойнинг 22 та полигонида бўлиб ўтган III Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари илк маротаба иштирок этган.

Унда Европа, Осиё, Африка ва Лотин Америкасидан келган 28 мамлакатнинг 150 дан зиёд жамоаси қатнашган, Ўзбекистон ҳимоячилари эса мазкур халқаро армия ўйинларида 29 та танловнинг атига 8 тасида қатнашиб, 5 та совринли ўринни қўлга киритган.

Янгиликлар лентаси
0