12:37 21 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Футбол. ЧМ-2018. Матч Бразилия - Бельгия

Ватанига қайтган бразилиялик футболчилар "тухумбўрон" қилинганмиди? Видео

© Sputnik / Владимир Астапкович
Янгиликлар
Ҳавола олиш
139520

Одамлар яшил автобусни "тухумбўрон" қилиб, португал тилида алланималар деб қичқиришаётгани ҳақидаги видеога кўзингиз тушгандир. Аксарият интернет фойдаланувчиларнинг гапларига кўра, ЖЧ ўз ватанига қайтиб борган Бразилия термасини шу тарзда кутиб олишган...

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Шу кунларда ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ одамлар томонидан яшил автобусга тухум ва мевалар улоқтирилаётгани тасвирга туширилган видео тарқалди.

"Уйга хуш келибсиз, Бразилия жамоаси" деган ёзув билан тарқатилган ушбу видео 1 миллиондан зиёд "просмотр" тўплади ва минглаб интернет фойдаланувчилари уни ўз саҳифаларида репост қилдилар.

Бу ҳақда ҳатто хорижий ОАВларда ҳам ёзилди.

Аслида эса, ушбу видеода акс эттирилган кадрлар бир неча ой олдин, аниқроғи, 26 мартда суратга олинган бўлиб, автобус ичидаги футболчилар эмас, балки Бразилиянинг собиқ президенти Луис Инасио Лула да Силва партиясининг аъзолари бўлган.

Маҳаллий нашрларда бу ҳақда ёритилган.

Ҳа, айтганча, шов-шувга айланган ушбу видео Facebook ижтимоий тармоғида ҳам март ойида пайдо бўлган. Аммо тармоқ фойдаланувчилари ўшанда бу видеога бу қадар қизиқишмаган: фейк хабардан фарқли ўлароқ оригинал видео атиги 26 мингта "просмотр" тўплаган ва 740 фойдаланувчи у билан бўлишган.

Асосий мавзулар