18:56 21 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB125.56
  • EUR9451.28
  • USD8277.53
Булунғурлик ихтирочи экин экадиган машина яратди

Булунғурлик ёш ихтирочи 753 минг сўмлик экиш машинасини яратди

УзЛиДеп
Янгиликлар
Ҳавола олиш
65810

Янги мослама орқали бир кунда 50 сотихгача бўлган ерга уруғ экиш мумкин

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Булунғурлик ёш ихтирочи нархи 753 минг сўм турадиган экиш машинасини яратди, деб хабар қилинди "ЎзЛиДеп" расмий саҳифасида.

Маълум бўлишича, илгарироқ "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!" шиори остида "Ёш инновациячи" кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудидан истеъдодли ёшлар ўзларининг инновацион лойиҳалари билан қатнашганлар.

"Ана шундай иштирокчилардан бири Булунғур маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Нурмуҳаммад Файзуллаевдир. У дуккакли экинликлар экишга мўлжалланган, ёқилғи ишлатилмайдиган янги ускуна яратди", — дейилади хабарда.

Нурмуҳаммад ўзининг ихтироси ҳақида қуйидагиларни гапириб берган:

"Ушбу ускуна маккажўхори ва ловия уруғларини экишга мўлжалланган. Энди бу мосламани соя экишга ҳам мослаштирмоқчимиз. Бу ускунадан илк бор апрель ойида фойдаланганмиз ва унинг ҳосилини йиғиб бозорга олиб чиқиб сотяпмиз. Яна бир афзаллик жиҳати шундаки, агар қўл меҳнатидан фойдаланган ҳолда уруғларни экадиган бўлсак, бир кунда 8-10 сотихга экин экиш мумкин, ушбу мослама орқали эса бир кунда 45-50 сотих ерга уруғ экиш мумкин", — дейди у.

Ихтирочининг сўзларига кўра, бу мосламани яратиш учун бор йўғи 753 минг сўм ҳаражат қилинган.

Асосий мавзулар