13:07 23 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
Ачилбай Раматов

Очилбой Раматов "Нукус" халқаро аэропортининг янги терминалини очди

Янгиликлар
Ҳавола олиш
350 0 0

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида соатига 400 йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга янги йўловчи терминали ишга туширилди

ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов Нукусдаги янги халқаро аэропорт терминалининг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар бермоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

В международном аэропорту Нукус введен в эксплуатацию новый пассажирский терминал
© Sputnik / Дильшода Рахматова
В международном аэропорту "Нукус" введен в эксплуатацию новый пассажирский терминал

Раматов ўз нутқи аввалида барчани ҳукумат номидан ушбу терминал очилиши билан табриклади ва кейинги вақтларда Ўзбекистон президенти томонидан ҳаво йўллари, умуман фуқаро авиациясига эътибор кундан-кунга ошиб бораётганини таъкидлади.

"Тошкентда яқинда энг замонавий терминаллардан биттаси очилди. Бундан ташқари кўп жойларда аэропортлар қуриш масаласи ҳам муҳокама этилаяпти. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида Шарқий янги аэропорти бунёд этилаяпти. Икки йил ичида бу масала ҳал бўлади ва Ўзбекистонда яна бир нечта авиакомпаниялар очилади", — деб айтди сиёсатчи.

Фақатгина "Ўзбекистон ҳаво йўллари" эмас, бир нечта авиакомпаниялар очилиши кутиляпти, ўша компаниялар самолётлари Нукус қалъасига мана шу янги қурилган терминал орқали хизмат кўрсатади, деди Раматов.

Июль ойининг биринчи санасида очилиши режалаштирилган терминалнинг тантанали очилиш маросими бугун, 11 июль куни бўлиб ўтди.

Открытие нового пассажирского терминала в международном аэропорту Нукус
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Открытие нового пассажирского терминала в международном аэропорту "Нукус"

Янги йўловчи терминали соатига 400 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга.

В международном аэропорту Нукус введен в эксплуатацию новый пассажирский терминал
Sputnik
В международном аэропорту "Нукус" введен в эксплуатацию новый пассажирский терминал

Терминал йўловчилар ва уларнинг юкларига халқаро стандартларга мувофиқ хизмат кўрсатиш имконини берадиган энг замонавий техника билан жиҳозланган.

Шунингдек, парвозолди назорати ва юк олиш майдонлари кенгайтирилган ҳамда рўйхатдан ўтиш устунлари сони кўпайтирилган. Терминалда "вип-зона"дан ташқари (бу масала ҳал этилиши режалаштирилган) маҳаллий ва халқаро авиайўналишлар учун йўловчилар зали, она-бола хоналари, тиббиёт пункти, валюта айрибошлаш шоҳобчалари, сувенир дўконлари, кафе-бар ва бошқа қулайликлар йўловчилар хизматида.

Янги терминалнинг дизайнини ишлаб чиқишда ҳудуднинг иқлим шароити ҳам ҳисобга олинган. Унда технология, хавфизлик ва қулайлик ўртасида мувозанатга эришилган, деб таъкидлашмоқда аэропорт ходимлари.

Асосий мавзулар