14:17 17 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
Подпись документов

Ўзбекистоннинг 5та шаҳрида давлат бошқаруви академиясининг филиаллари ташкил этилди

Sputnik / Михаил Палинчак
Янгиликлар
Ҳавола олиш
365 0 0

Ҳудудий филиалларга мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари бўйича Давлат бошқаруви академиясининг факультет деканига тенглаштириладиган директор раҳбарлик қилади

ТОШКЕНТ, 10 авг - Sputnik. 2018 йил 6 августда имзоланган gрезидент қарорига мувофиқ, Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари ташкил этилди.

Адлия вазирлигининг хабарига кўра, Гулистон, Қарши, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида ташкил қилинган ҳудудий филиалларда давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги раҳбар кадрларнинг малакаси оширилади.

Ҳудудий филиалларга мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари бўйича Давлат бошқаруви академиясининг факультет деканига тенглаштириладиган директор раҳбарлик қилади.

Асосий мавзулар