14:52 17 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Парад в Пекине по случаю 70-летия окончания Второй мировой войны

Хитой 138 мамлакат вакилларини Бутунжаҳон ёзги ҳарбий ўйинларга таклиф қилди

© Sputnik / Антон Денисов
Янгиликлар
Ҳавола олиш
256 0 0

Қатнашишни истаган мамлакатлар 2018 йил 18 октябрга қадар иштирок этиш истаги баён этилган электрон аризани юборишлари керак бўлади

ТОШКЕНТ, 10 авг – Sputnik. Хитой 138 мамлакатга VII Бутунжаҳон ёзги ҳарбий ўйинларда иштирок этишга таклифнома йўллади. Тадбир 2019 йилнинг кузида Ухань шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда, деб хабар қилди РИА Новости.

Таъкидланишича, таклифномага тадбирнинг батафсил регламенти илова қилинган. Шунингдек, тадбир ўтказиладиган Ухань шаҳри ҳақида асосий маълумот берилган ва мусобақа ўтказиладиган жой, шароитлар, рўйхатдан ўтиш намунаси ва бошқа фойдали маълумотлар келтирилган.

Барча иловалар билан биргаликда таклифнома оғирлиги 1,3 килограммни ташкил этади, барча маълумотлар хитой ва инглиз тилларида берилган.

"Қатнашишни истаган мамлакатлар 2018 йил 18 октябрга қадар иштирок этиш истаги баён этилган электрон аризани юборишлари керак бўлади. 2019 йил 18 январдан кейин ўйинарнинг расмий сайтида натижалар жараёни ўтказилади ва ариза топширган иштирокчилар эълон қилинади", - дея изоҳ берилган ҳужжатда.

Иштирокчи давлатларнинг якуни рўйхати эса 2019 йил 18 июлида эълон қилинади. Кейинги йил 1 март санасига қадар ҳар бир давлат Уханьга аҳволни ўрганиш ва жойдаги шарт-шароитлар билан танишиш учун махсус ишчи гуруҳини юбориши мумкин, деб қўшимча қилган Хитой Мудофаа вазирлиги.

Еттинчи ёзги ҳарбий ўйинлар Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳрида 2019 йилнинг 18-27 октябр саналари оралиғида ўтказилади. Сал олдинроқ ташкилотчилар, иштирокчи-давлатлар сони 120дан ошиши мумкин эмаслигини кутган эди.

Ўйинлар 1948 йил феврал ойида ташкил этилган Халқаро ҳарбий спорт кенгаши (CISM) шафелиги остида ўтказилади.

Асосий мавзулар