АҚШда F-15 қирувчилари ядро бомбаларини ташлаётгани лавҳалари кўрсатилди

Oбуна бўлиш
Бомба тушиши вақтида унинг орқасида парашют очилишини кўриш мумкин

ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. АҚШдаги Сандия миллий лабораторияларида қирувчи "Страйк Игл" деб номланган F-15 қирувчи самолётидан B61 ядро бомбасининг ташланиши лавҳаларини эълон қилди.

Тегишли видео ташкилотнинг YouTube-каналида жойлаштирилган.

Лавҳада бомба ташланишининг икки ҳолати намойиш қилинган: биринчи ҳолатда самолёт тактик ядро қуролини катта баландликдан, иккинчисида эса 270 метрдан сал баландроқ масофадан ташлаган.

Бомба тушиши вақтида унинг орқасида парашют очилишини кўриш мумкин.

Аниқлик киритилишича, бомба зарядсиз бўлган.

Синовлар Невада штатидаги Тонопа полигонида 2017 йилнинг 11 июлида ўтказилгани маълум қилинган.

Янгиликлар лентаси
0