18:53 21 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB125.56
  • EUR9451.28
  • USD8277.53
Президент Республики Белоруссия Александр Лукашенко. Архивное фото.

Александр Лукашенко 12 сентябрда Ўзбекистонга келади

Фотохост-агентство
Янгиликлар
Ҳавола олиш
49710

24 август куни Тошкент шаҳрида беларус ёзувчиси Якуб Колас ҳайкалининг очилиш маросими ўтказилади

ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. Беларус президенти Александр Лукашенко 12 сентябр куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Таъкидланишича, ташриф давомида икки мамлакат ўртасида 20га яқин ҳужжатлар имзоланади.

24 август куни эса Тошкент шаҳрида беларус ёзувчиси Якуб Колас ҳайкалининг очилиш маросими ўтказилади. 

Куни кеча, 22 август куни Беларус Бош вазири ўринбосари Махаил Русий бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келган эди.

Беларус делегацияси 22-24 август кунлари Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтадиган икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг олтинчи йиғилишида қатнашмоқда.

Йиғилишда савдо-иқтисодий, инвестицион, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки давлат муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама этилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Беларус раҳбари сал олдин Минск ва Тошкент муносабатлари сўнгги вақтларда фаол равишда ривожланаётганини эътироф этган ва бу ижобий ўзгаришларда Шавкат Мирзиёевнинг роли беқиёслигини таъкидлаган эди.

"Бу ўқимишли, истеъдодли раҳбар, ўз мамлакати учун истиқболларни кўра оладиган сиёсатчи", - дея таъкидлаган эди Лукашенко Ўзбекистон президенти ҳақида гапирар экан.

Ўзбекистон ва Беларус раҳбарлари ўзаро муносабатларнинг янги босқичи ва олдинга амалга ошириладиган "улкан сакраш" борасида муҳокама юритишлари кутилмоқда.

Асосий мавзулар