17:52 17 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Вариант школьной формы

Янги мактаб формалари: қаердан олса бўлади, нархи қанча?

© Союз молодежи Узбекистана
Янгиликлар
Ҳавола олиш
780010

Халқаро Пресс-клубга янги мактаб формаларини кийган мактаб ўқувчилари: йигит ва қизлар таклиф этилди. Тадбир давомида форма қандай матодан тикилгани, унинг афзалликлари ва дизайни хусусида тўхталиб ўтилди.

ТОШКЕНТ, 25 авг - Sputnik. Жорий йил 15 августидан бошлаб Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси "Давлат умумтаълим мактаб ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинган эди.

Халқаро Пресс клубнинг 24-август кунги сессиясида ушбу янги мактаб формаларининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Янги мактаб формалари 1-6-синфлар ва 7-11-синфлар учун алоҳида дизайнда ишлаб чиқилган.

Дизайнер таъкидига кўра, катта синфлар учун мўлжалланган ва синов жараёнига берилган 10 хил мактаб формасидан 2 хили тасдиқланган. Улар тўқ кўк рангдаги формалардир.

Нега тўқ кўк ранг танланди деган саволга жавоб берар экан, дизайнер, юқори синф ўқувчилари ҳаракатда бўлишларини, бу эса уст либоснинг тезда кир бўлишига олиб келишини айтди. Қолаверса, синов жараёнида мактаб ўқувчиларининг ўзлари, ота-оналар ва ўқитувчилар ҳам айнан шу рангни маъқуллашгани учун Халқ таълими вазирлиги ва "Ўзтўқимачилик" биргаликда юқори синф ўқувчилари учун формани тўқ кўк рангли матодан тайёрлашга келишишгани маълум қилинди.

Материал таркиби: 55% пахта, 45% полиэстр. Ички кўйлак (рубашка ва блузкалар) юқори синф бўлганликлари учун 70% пахта, 30% полиэстрдан иборат ва бу гигиена талабларига жавоб беради.

Бошланғич синф ўқувчилари учун оч кўк рангдаги формалар ва катак нусхали матодан тикилган юбкалар тасдиқланган. Бошланғич синф ўқувчилари пиджак кийишга ўрганмаганларини ҳисобга олиб, дизайнерлар болаларга қулайлик туғдириш мақсадида устки либосларн бичимини бомбер услубида тикишга қарор қилганлар.

Форма матоси таркиби 65% пахта ва 35% полиэстр. Ички, баданга тегиб турадиган қисми - 100% пахтадан ишлаб чиқилган.

Ҳаво ўтказувчанликни таъминлаб беради ва ўзига намликни яхши сингдиради, деди дизайнер.

Ҳали ишлаб чиқариш жараёни ташкил этилмагани боис, мактаб формалари нархи борасида бир қарорга келинмаган. Нарх форма ишлаб чиқарилгандан кейин бозор механизмлари асосида белгиланади ва эркин савдога чиқарилади, дейилди тадбир давомида.

Таъкидланишича, мактаб формалари ҳар йили август ойида мактаб-ярмаркаларида савдога чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018/2019 ўқув йилида ўқувчиларнинг мактабга тасдиқланган шакллардаги мактаб формасида келишлари ихтиёрий, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб эса мажбурийлиги белгиланган.

Асосий мавзулар