19:47 21 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB125.56
  • EUR9451.28
  • USD8277.53
Шевроле Трекер

Жиззахда Chevrolet Tracker намойиш этилди

© Sputnik / Дильшода Рахматова
Янгиликлар
Ҳавола олиш
Жиззахдаги Халқаро инвестицион форум (8)
7721211

Жиззах вилоятида бўлиб ўтаётган Халқаро инвестицион форум доирасида товар ишлаб чиқарувчилар миллий кўргазмасида илк маротаба Chevrolet Tracker намойиш этилди. Ушбу ҳашаматли автомобил дарҳол ўз мухлисларини топди

ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik. Жиззахда Халқаро инвестицион форум доирасида Ўзбекистон автомобил саноатининг янги маҳсулоти - Chevrolet Tracker намойиш этилди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Жорий йилнинг сентябр ойида сотувга чиқарилиши режалаштирилган Tracker 4 қаторли бензинли двигательга эга.

Автомобиль Chevrolet Tracker
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Автомобиль Chevrolet Tracker

Автомобиль кузови узунлиги - 4255, кенглиги - 1775, баландлиги - 1650, ғилдирак базаси - 2555 миллиметрни ташкил этади. Ишлаш ҳажми - 1796 см3.

Chevrolet Trackerнинг максимал тезлиги соатига 180 километрни ташкил этади. 

Ёқилғи сарфи: аралаш - 100 километрга 7,1 литр. Ёқилғи баки ҳажми - 53 литр.

Автомобиль Chevrolet Tracker
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Автомобиль Chevrolet Tracker

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 29-30 август кунлари Жиззахда Халқаро инвестицион форум бўлиб ўтмоқда. Вилоят тарихида илк маротаба ўтказилаётган ушбу тадбирдан мақсад Жиззахнинг инвестицион салоҳиятини намоён этиш ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг миллий кўргазмасини ташкил этишга қаратилган.

Жиззах инвестицион форумида Беларусь, Буюк Британия, Германия, Греция, БАА, Исроил, Ҳиндистон, Испания, Латвия, ХХР, Россия, Туркия, Сингапур, АҚШ, Жанубий Корея, Япония сингари 28 мамлакатдан 300га яқин иштирокчилар қатнашдилар.

Ушбу тадбирда хорижий ОАВлар вакиллари, шу жумладан Спутник мухбири ҳам иштирок этди. 

Автомобиль Chevrolet Tracker
Sputnik / Дильшода Рахматова
Автомобиль Chevrolet Tracker

Мавзу:
Жиззахдаги Халқаро инвестицион форум (8)

Асосий мавзулар