"Ислом давлати" ўз қўпорувчи гуруҳларини Россия, Европа ва Осиёга ташламоқда - ШҲТ

© AP Photo / FileБоевики Исламского государства (ИГИЛ)
Боевики Исламского государства (ИГИЛ) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ўз қўпорувчиларини Россия, Европа ва Осиёга ташламоқда, деб баёнот қилди Шанхай ҳамкорлик ташкилоти расмий вакили

ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси қўпорувчи-террорчи гуруҳларни тайёрлаб Европа, Марказий, Жанубий-Шарқий Осиё ва Россияга ташламоқда, деб баёнот қилди ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси раҳбари ўринбосари Жумахон Ғиёсов.

Отряд боевиков ИГИЛ - Sputnik Ўзбекистон
"ИД" ва "Ал-Қоида" бирлашиши мумкин, деб оголантирмоқда ШҲТ

РИА Новости хабарига асосан.

"Суриядаги ўчоқларнинг муваффақиятли бостирилиши қолган жангариларни силжишга, уларнинг етакчиларини эса чет элдаги филиалларни фаоллаштиришга мажбур қилди. ИШИД томонидан ташкил қилинган махсус тузилмалар қўпорувчи-террорчи гуруҳларни жамлаш, тайёрлаш ва уларни Европа, Марказий, Жануби-Шарқий Осиё ҳамда Россияга ташлаш ишларини олиб боришмоқда", - деди Ғиёсов "Халқаро терроризмга қарши кураш доирасида қурол-аслаҳани ноқонуний етказиб беришга қарши кураш" анжуманида сўзлаган нутқида.

Янгиликлар лентаси
0