Тошкентда МДҲга аъзо мамлакатлар армиялари ўртасида қўл жанги чемпионати ўтказилади

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишАрмейский рукопашный бой. Матчевая встреча по боевым искусствам "Битва Чемпионов IV"
Армейский рукопашный бой. Матчевая встреча по боевым искусствам Битва Чемпионов IV - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари 2017 йилда МДҲ мамлакатларининг халқаро мусобақаларида кузатувчи сифатида иштирок этган, жорий йилдан МДҲга аъзо давлатлар дўстона армиялари ўртасидаги ҳарбий-амалий спортнинг 7 та тури бўйича мусобақаларда иштирок этмоқда

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. 10—13 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида биринчи марта МДҲга аъзо давлатлар дўстона армиялари ўртасида армия қўл жанги чемпионати ўтказилади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати вакили.

Узбекистан на АрМИ-2018 - Sputnik Ўзбекистон
АрМИ-2018да Ўзбекистон эришган натижалар

"Универсал" спорт мажмуасида ўтказиладиган мазкур беллашув учун иштирокчиларни саралаш учун жорий йил январь ойидан бошлаб Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинларида чемпионатлар ўтказилмоқда. Уни ташкиллаштириш ва ўтказиш учун Мудофаа вазирлиги масъул этиб тайинланган.

2017 йилда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари МДҲ мамлакатларининг халқаро мусобақаларида кузатувчи сифатида иштирок этган бўлса, 2018 йилнинг апрелидан МДҲга аъзо давлатлар дўстона армиялари ўртасидаги ҳарбий-амалий спортнинг 7 та тури бўйича мусобақаларда иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Россия Федерациясида "Командирлик стартлари стартлари" мусобақаси, июнь ойида Беларусь Республикасида "Кўп кураш ҳарбий спорт комплекси" мусобақалари, августда эса Қирғизистонда "МП-3 ва КА-3 машқларида штатдаги ёки штатга илова қилинган жадвалдаги қуроллардан отиш" баҳслари бўлиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0