18:39 26 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Янгиликлар
Ҳавола олиш
83110

Қурилиш ишларини 2019—2020 йилларда амалга ошириш режалаштирилган. Трасса ишга тушгач, Тошкентдан Самарқандгача бўлган масофани икки соатда босиб ўтиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. Ўзбекистонда илк пулли автомобиль трассаси Тошкент ва Самарқанд ўртасида қурилиши мумкин, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

8 сентябр куни Ўзбекистон давлат инвестиция қўмитасида қўмита раисининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов бошчилигида "Cengiz – Kolin — Kalyon" компаниялар консорциуми билан биринчи ишчи учрашув бўлиб ўтган.

Учрашувда давлат-шерикчилик асосида Тошкент - Самарқанд маршрути бўйича йўл қурилиши лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш бўйича масалалар муҳокама қилинган.

Турк пудратчилари томонидан қайд этилишича, ушбу лойиҳа амалга оширилса Тошкентдан Самарқандгача бўлган масофани 2 соат ичида босиб ўтиш мумкин бўлади.

Қурилиш ишларини 2019—2020 йилларда амалга ошириш режалаштирилган.

"Cengiz – Kolin — Kalyon" консорциуми 40 йилдан ортиқ тарихга эга Туркиядаги энг йирик компаниялардан биридир. CKK саноатнинг турли соҳаларида стратегик лойиҳаларни амалга оширади ва Туркия тараққиётида етакчи ўринни эгаллайди.

Асосий мавзулар