03:39 19 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Совместные военные учения вооруженных сил Грузии и США Достойный партнёр

Афғонистон парламенти АҚШ билан хавфсизлик келишувини қайта кўриб чиқади

© Sputnik / Александр Имедашвили, STF
Янгиликлар
Ҳавола олиш
19310

Афғонистон қуйи палатаси парламенти вакили, ушбу битим самарали бўлмаганини таъкидлаган. У парламентнинг хавфсизлик ва мудофаа масалалари бўйича комиссиясига мурожаат қилиб, битимни қайта кўриб чиқишни илтимос қилган.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Афғонистон парламенти мамлакатда яқинда кучайган зўравонлик ўчоқларидан сўнг АҚШ билан хавфсизлик тўғрисида шартномани қайта кўриб чиқиш учун овоз берди, деб хабар қилди 1TV телеканали.

Телеканал хабарига кўра, мамлакатлар ўртасидаги ушбу келишув АҚШ қўшинларига мамлакатда 2014 йилдан кейин қолиш имконини берган. У шунингдек, АҚШга ўз базаларини Афғонистонда қолдириш имкониятини ҳам тақдим этган.

"Ғоя душанба куни қуйи палатадаги айрим парламентарийлар томонидан тақдим этилди ва душанба куни парламентнинг аксарият аъзолари томонидан овоз бериш йўли билан маъқулланди", - дейилади телеканал хабарида.

Илгарироқ Пажвак агентлиги, 11 сентябр куни Афғонистон шарқидаги норозилик акциялари вақтида юз берган терактда ҳалок бўлганлар сони 68 кишига етгани, 165 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди.

Телеканал хабарига кўра, Афғонистон қуйи палатаси парламенти вакили, ушбу битим самарали бўлмаганини таъкидлаган. У парламентнинг хавфсизлик ва мудофаа масалалари бўйича комиссиясига мурожаат қилиб, битимни қайта кўриб чиқишни илтимос қилган.

АҚШ 2001 йилда Афғонистонда аксилтеррор ҳарбий операциясини бошлаган, сал кейинроқ, БМТ Хавфсизлик кенгаши санкцияси билан НАТО қўмондонлиги остида хавфсизликни таъминлаш бўйича халқаро кучлар (ISAF) киритилган эди.

АҚШ ва ISAF қўмондонлиги остидаги аксилтеррор коалиция "Толибон" ҳаракати ва "Ал-Қоида" уюшмаси жангариларига қарши кураш олиб борган.

2014 йилда НАТО мамлакатлари жанговар контингенти Афғонистондан олиб чиқилган, ва 2015 йилнинг 1 январидан жанговар операция ўрнига "Қатъий кўмак" тинчлик миссияси кириб келган эди.

Асосий мавзулар