18:57 24 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74
Сбор хлопка

АҚШ ўзбек пахтасини болалар меҳнати ёрдамида ишлаб чиқарилган товарлар рўйхатидан ўчирди

© Sputnik / Алексей Куденко
Янгиликлар
Ҳавола олиш
283 0 0

Ҳисоботда кўрсатилишича, Ўзбекистон ҳукумати пахта йиғим-терими даврида болалар меҳнатидан фойдаланишни сезиларли равишда қисқартиргани натижасида, Ўзбекистон биринчи марта мўътадил ўсишга эришган мамлакатлар қаторидан ўрин олган

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. АҚШ ўзбек пахтасини болалар меҳнати ёрдамида ишлаб чиқарилган товарлар рўйхатидан ўчирди, деб хабар берди Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси матбуот-хизмати.

Хабарда таъкидланишича, 2018 йил 20 сентябрь куни АҚШ Меҳнат вазирлиги болалар меҳнатидан фойдаланишнинг энг ёмон шакли бўйича хулосалар жамланган 17-йиллик ҳисоботини эълон қилди.

Ушбу ҳисоботда болалар меҳнатидан фойдаланишнинг энг ёмон шаклларини бартараф этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш мақсадида ҳукуматлар олиб бораётган ишлар баҳоланган. Унда дунёдаги турли мамлакатлар бу соҳада муҳим, мўътадил, минимал ўсишга эришган ва ё умуман ўсиш кузатилмаган, дея баҳоланган.

Ҳисоботда кўрсатилишича, Ўзбекистон ҳукумати пахта йиғим-терими даврида болалар меҳнатидан фойдаланишни сезиларли равишда қисқартиргани натижасида, Ўзбекистон биринчи марта мўътадил ўсишга эришган мамлакатлар қаторидан ўрин олган.

АҚШ Меҳнат департаменти бир вақтнинг ўзида яна бир қўшимча ҳисобот – “Болалар меҳнати ёхуд мажбурий меҳнатдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган товарлар рўйхати”ни – эълон қилди. Бу рўйхатда дунёдаги 76 мамлакатда ишлаб чиқарилган 148 та маҳсулот ўрин олган. Бу йил Ўзбекистон пахтаси ушбу рўйхатдан ўчирилган.

"Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонни бундай муҳим ютуқ учун олқишлайди. АҚШ Ўзбекистон ҳукуматини мустақил кузатувчиларга аввалдан эълон қилмасдан жойларга бориб пахта мавсумида яратилган меҳнат шароитларини мониторинг қилишларини чекламасликка ҳамда кузатувчиларга таҳдид ўтказувчи ва ё ушлаб турувчи, қолаверса, болалардан мактабга пахта олиб келишни талаб этувчи расмийларни жазолашга чақиради", - деб таъкидланган хабарда.

Асосий мавзулар