04:26 21 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Сгоревший автобус Mercedes-Benz Low Floor

Тошкентда Mercedes Benz Low Flor автобуслари рейсдан олинмоқда

© ГУВД г.Ташкента
Янгиликлар
Ҳавола олиш
398 0 0

Ўзбекистон пойтахтида автобус ёниб кетиши ҳолатлари кўпайган. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун ҳукумат хавфли моделларнинг эксплуатациясини вақтинча тўхтатишга қарор қилди

ТОШКЕНТ, 13 окт - Sputnik. Ўзбекистон пойтахтида барча Мercedes Benz Low Flor русумидаги 2008 йилда ишлаб чиқарилган автобуслар маршрут йўналишларидан олиб ташланмоқда, деб хабар қилди Podrobno.uz нашри.

Бундай қарор "Тошшаҳартрансхизмат" раҳбарияти томонидан автобусларда ёнғин содир бўлиши ҳолатлари кўпайганлиги муносабати билан қабул қилинган.

Сўнгги ҳафтада бу маркадаги иккита автобусда ёнғин содир бўлган.

Йўловчи ташишда хавфсизликни таъминлаш ва бундай ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида 2018 йилнинг 13 октябр санасидан 2008 йилда ишлаб чиқарилган Mercedes Benz Low русумидаги автобусларни рейсдан олиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Таъкидланишича, ушбу моделдаги автобуслардаги носозлик сабаблари аниқланиши давомида бошқа автобуслар улар ўрнига чиқиши кутилмоқда.

Илгарироқ, Тошкент яқин келажакда автобус паркини янгилашни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди. Бу учун жорий йил якунига қадар газ ёқилғисида ишлайдиган 80 та янги MAN автобусларини харид қилишни режалаштирмоқда. 2019 йилда пойтахт кўчаларида яна 190та шу турдаги машиналар пайдо бўлади. Бундан ташқари, синов тариқасида шаҳарда Беларусьда ишлаб чиқарилган МАЗ бавтобуслари қатнови йўлга қўйилган. Бундан тшқари, ҳозирда Тошкентга электробусларни жорий этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар

  • Эксперт по управлению проектами, управляющий партнёр Osokins Consulting Роман Осокин

    Ўзбекистон-Россия биринчи минтақалараро форумда иштирок этган эксперт Роман Осокин форум ҳақидаги фикрлари ва келгусида нималарга эътибор қаратиш кераклиги хусусида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди

    351
  • Хонанда Муниса Ризаева

    Аризага кўра, концерт ташкилотчиси Муниса Ризаеванинг ишончига кириб, Наманган, Фарғона ва Андижон шаҳарларида ўтказилган концерт дастуридан тушган жами 18 минг АҚШ долларига тенг гонорарни ўзлаштириб юборган

    704
  • Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций.

    2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида аҳоли томонидан электр энергияси истеъмолининг базавий нормаси ойига бир абонент учун 300 кВт.соат қилиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

    841