12:09 19 Декабр 2018
Эфир
  • RUB124.70
  • EUR9413.74
  • USD8325.59

Об-ҳаво кескин совиб, қор ёғади - Ўзгидромет

© Sputnik / Руслан Кривобок
Янгиликлар
Ҳавола олиш
324320

Келаси ҳафтада Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин совиши ва ёмғир аралаш қор ёғиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 13 окт - Sputnik. Синоптикларнинг прогнози бўйича келаси ҳафтада Тошкентда ва республиканинг бошқа ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши кутилмоқда.

Хусусан, 15-17 октябр саналарида Ўзбекистонда вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилади. 16 октябрда кучли ёмғир ёғиши мумкин.

16-17 октябрда ёғадиган ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. Шунингдек, 15-16 октябрь кунлари шамол тезлиги сониясига 15-20 метргача кучаяди.

16-17 октябрь кунлари ҳаво температураси 0-2 даражагача пасаяди, вақти-вақти билан 2 градус совуқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 5-8 даража илиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистоннинг айрим туманларида биринчи қор ёққани ҳақида хабар берилган эди. Қиш яқинлашаётганини Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ўртасида жойлашган Тахта-қорачи довонида ҳамда Жиззахда ҳис қилишди.

Асосий мавзулар