03:57 21 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Обучение мигрантов русскому языку

Ўзбекистон ва Россия ҳамкорликда рус тили ўқитувчиларини тайёрлайди

© Sputnik / Илья Питалев
Янгиликлар
Ҳавола олиш
297 0 0

Ҳамкорликнинг яна бир йўналиши ўқитувчиларнинг Ўзбекистонда ва Россияда амалиёт ўтишлари ва малака оширишини ташкил этиш бўлади. Бу педагогларнинг маҳоратини ошириш, рус тилини ўқитиш бўйича тажрибаларни ўрганиш ва таълим жараёнига жорий этишга кўмак беради

ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ва Россиянинг А.С. Пушкин номидаги рус тили давлат институти ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоладилар.

Ҳужжат Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланди.

А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ректори Наргиз Рахманкулова ва .С. Пушкин номидаги рус тили давлат институти ректори Маргарита Русецкая ҳужжатга ўз имзоларини қўйдилар.

Имзоланган ҳужжат доирасида таълим муассасаларининг рус тили ўқитувчиларини тайёрлаш ва рус тилини ўқитиш ҳамда тарғиб этиш учун қўшма тадқиқотлар ўтказишга келишиб олдилар.

Жумладан, томонлар рус тилини ўқитиш бўйича таълим-методик материаллар ишлаб чиқиш ва мослаштириш учун қўшма муаллифлар жамоалари тузишади. Ташкилотлар келгусида илмий ва амалий тажриба алмашишга келишиб олдилар.

Ўқув муассасалари рус тилини ўқитиш, инновацион педагогик технологиялар ва бошқа мавзуларга бағишланган таълим, илмий-тадқиқот, маслаҳат семинарлар, конференциялар, вебинарлар, форумлар ва турли курслар ташкил этишга келишиб олишди.

Ҳамкорликнинг яна бир йўналиши ўқитувчиларнинг Ўзбекистонда ва Россияда амалиёт ўтишлари ва малака оширишини ташкил этиш бўлади. Бу педагогларнинг маҳоратини ошириш, рус тилини ўқитиш бўйича тажрибаларни ўрганиш ва таълим жараёнига жорий этишга кўмак беради.

Томонлар рус тилини мавқеини сақлаб қолиш, уни ўқитилиши ва ўрганилишини мустаҳкамлаш мақсадида маданий-таълим ва илмий-амалий тадбирлар ташкил этишни режалаштирдилар.

Асосий мавзулар