04:21 28 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Янгиликлар
Ҳавола олиш
1020 0 0

Москва ва Санкт-Петербургдаги МАК ваколатхоналарида Sputnik Ўзбекистон мухбирига Андижонга парвозлар бекор қилингани тўғрисидаги маълумотни тасдиқлашди

ТОШКЕНТ, 3 ноя - Sputnik. Ўзбекистонлик Максуд Аскаров ўзининг Facebookдаги саҳифасида Андижонда аэропорт ёпилиши ҳақида хабар қолдирган.

Унинг айтишича, 1 ноябрь санасидан бошлаб Андижонга барча парвозлар бекор қилинган.

Аскаровнинг билдирган ҳавотирларига кўра, энди кичик шаҳардаги ҳаво йўллари ходимлари ишсиз қолишлари мумкин.

Аэропорт вакилларидан расмий изоҳ олишнинг имкони бўлгани йўқ.

Миллий авиакомпания расмий сайтида ҳам "Андижон" йўналишида рейслар жадвали олиб ташланган.

Санкт-Петербургдаги "Ўзбекистон авиалиниялари" ваколатхонасида Sputnik Ўзбекистон мухбирига Пулководан Андижонга рейслар бекор қилингани ва эндиликда парвозлар Наманганга кўчирилганини маълум қилишди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ягона маълумот хизматида РФдан Андижонга парвозлар 28 октябр санасига қадар бажарилганини хабар қилишди. Ҳозир Москвадан Фарғона водийсига Наманган ёки Фарғона орқали бориш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Андижондаги аэропортда "очиқ осмон" тартиби жорий этилиши режалаштирилаётгани ва бу хорижий авиакомпанияларга Андижон аэропортига халқаро парвозларни рейслар сони жиҳатдан чекловларсиз амалга ошириш имконини бериши кўзда тутилган эди.

Асосий мавзулар