ИИВ БМТ Аксилтеррор бошқармаси билан кибертерроризм масаласини муҳокама қилди

CC BY 2.0 / Yuri Samoilov / System LockКомпьютерная безопасность.
Компьютерная безопасность. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суҳбат жараёнида террористик ташкилотлар аъзолари томонидан ёшларни ўз сафларига ёллашга уриниш ҳолатларига қарши кураш, кибертерроризм, ноқонуний миграция ва аҳоли ўртасида профилактик ишларни амалга ошириш каби масалалар муҳокама этилган

ТОШКЕНТ, 3 ноя - Sputnik. Ўбекистон Ички ишлар вазирлигига БМТ Бош котибининг ўринбосари – БМТ Аксилтеррор бошқармаси раҳбари Владимир Воронков бошчилигидаги делегация ташриф буюрди, деб хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.

Пострадавшие в результате теракта в ночном клубе в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон
2018 йил давомида ҳар куни бештадан кўп терактлар содир этилган - Рашид Алимов

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ИИВ, ДХХ ва ТИВ масъул ходимлари ҳам иштирок этган.

БМТ Аксилтеррор бошқармаси раҳбари Воронков бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кўламли ислоҳотлар нафақат Марказий Осиё минтақаси, балки бутун дунёда ҳам улкан аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтган.

"Меҳмонлар ўн йиллар давомида қуролли тўқнашувлар давом этиб келаётган қўшни Афғонистонда вазиятни барқарорлаштириш борасида Ўзбекистон Республикасининг ташаббусига алоҳида урғу бердилар", - дейилади хабарда.

Суҳбат жараёнида террористик ташкилотлар аъзолари томонидан ёшларни ўз сафларига ёллашга уриниш ҳолатларига қарши кураш, кибертерроризм, ноқонуний миграция ва аҳоли ўртасида профилактик ишларни амалга ошириш каби масалалар муҳокама этилган. Шунингдек, ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ва истиқболдаги вазифалар белгилаб олинган.

Янгиликлар лентаси
0