Ўзбекистон Мудофаа вазири АҚШ ҳарбий делегациясини қабул қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМинистр обороны Узбекистана Абдусалом Азизов
Министр обороны Узбекистана Абдусалом Азизов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашув давомида Афғонистондаги вазиятни ўнглаш, халқаро терроризмга барҳам бериш ҳамда минтақада тинчликни барқарор ушлаб туриш бўйича фикрлар алмашилди. Эртага Ўзбекистон—Америка мудофаа идоралари консультациялари бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 8 ноя - Sputnik. Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов АҚШ Мудофаа вазири ўринбосарининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Колин Жексон бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

Жексонга АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблум ҳам ҳамроҳлик қилди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати.

Министр обороны Узбекистана Абдусалом Азизов - Sputnik Ўзбекистон
Азизов: дунёдаги вазият МДҲ мудофаа вазирлари кенгашининг аҳамиятини кўрсатмоқда

АҚШ қуролли кучлари делегацияси Ўзбекистонга икки мамлакат мудофаа идоралари ўртасида халқаро ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш учун ташриф буюрган.

Ўзбекистон томони ҳарбий ва ҳарбий-техника соҳасида, шунингдек, минтақада хавфсизликни таъминлаш борасидаги долзарб масалаларда Ўзбекистон—Америка мудофаа идоралари консультациясига алоҳида эътибор қаратмоқда. Икки мамлакат консультациялари Тошкентда 9 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Учрашув давомида Афғонистондаги вазиятни ўнглаш, халқаро терроризмга барҳам бериш ҳамда минтақада тинчликни барқарор ушлаб туриш бўйича фикрлар алмашилди, дейилади хабарда.

"АҚШ— биз учун ишончли, узоқ йиллар давомида синалган ҳамкор бўлиб, ўртамиздаги дўстлик ва ўзаро муносабатлар доимий равишда олдинга қараб силжимоқда. Дунёдаги қудратли жанговар имкониятга эга мамлакат билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш, шубҳасиз, бизнинг армиямиз жанговар шайлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатади", — деб таъкидлаган учрашув давомида Абдусалом Азизов.

Мудофаа вазирлиги ахборотига кўра, ҳамкорлик даври мобайнида Ўзбекистон ва АҚШ ҳудудида 400 дан ортиқ қўшма тадбирлар ўтказилган.

 

Янгиликлар лентаси
0