12:01 19 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Атака хакера

Хакерлар шахсий аккаунтингизни ҳозироқ қанчага бузишга тайёр

© Flickr / Dennis Skley
Янгиликлар
Ҳавола олиш
233 0 0

Ёвуз ниятли шахслар чегирмалар ва бир умрлик кафолат ҳам таклиф этишади: агар аккаунтингиз ишламай қолса, унинг ўрнига иккинчиси мутлақо бепул тақдим этилади

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Атиги 50 долларга хакер томонидан киши ҳақида тўпланган маълумотларнинг тўлиқ пакетини харид қилиш мумкин, шу жумладан, унинг почтаси ва ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари паролларини ҳам, деб ёзади Спутник Қирғизистон "Популярная механика" нашрига таянган ҳолда.

Таклифларнинг аксарияти хакерлар аноним равишда маълумотлар билан алмашиб турадиган Darknet тармоғида бир доллардан пастроқ туради. Таклифлар орасида энг арзони ва энг оммабопи — электрон почта манзиллари ва пароллардир. Facebookда ўғирланган битта аккаунт бир долларга яқин, Netflix — дбеш долларгача; компьютер ёки серверга масофадан кириш - 5 доллардан 50 долларгача нархланади.

Ёвуз ниятли шахслар чегирмалар ва бир умрлик кафолат ҳам таклиф этишади: агар бир аккаунт ишламай қолса, унинг ўрнига иккинчиси мутлақо бепул тақдим этилади.

Олинган маълумотдан турли мақсадларда фойдаланиш мумкин — жабрдийда пулларига эгалик қилишдан тортиб, унинг компьютерини аллақандай бот-тармоқни улаб қўйишгача.

Бу хавфга қарши қандай курашиш мумкин? Агар почтангизга келган мактуб юборувчиси сизга нотаниш бўлса, у ҳолда ундан келган программаларни ишга туширманг ва файлларни очманг.

Интернет фойдаланувчиларини очиқчасига ғалати хабарлар билан ўзига жалб қилувчи сайтларга кирманг. Ва албатта, компьютер/смартфонингизга ишончли антивирус ўрнатинг.

Асосий мавзулар