Алишер Усмоновнинг криминалга алоқаси йўқ: Басман суди қарори

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишОснователь "USM Holdings", президент Международной федерации фехтования Алишер Усманов
Основатель USM Holdings, президент Международной федерации фехтования Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россия миллиардери Алишер Усмоновнинг криминал авторитет - Шакро Молодой билан алоқалари ҳақидаги мақолалар Россия ҳудудида тарқатилиши таъқиқланди

ТОШКЕНТ, 8 дек - Sputnik. Москва Басман суди келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россия миллиардери Алишер Усмоновнинг интернетдаги учта мақолани блокировка қилиш ҳамда келтирилган маънавий зарар учун бож тўлаш бўйича давосини қаноатлантирди. Бу мақолаларда бизнесмен Усмонов криминал авторитет Шакро Молодой (Захарий Калашов) ва бошқа жиноий уюшмалар билан алоқадорлиги баён этилган.

Чудо продолжается: Усманов поблагодарил Путина от всего узбекского народа  - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Усмонов Путинга бутун ўзбек халқи номидан раҳмат айтди

Миллиардер Алишер Усмонов Russian Criminal (rucriminal.com) сайтида чоп этилган "Алишер Усмонов. "Авторитет", "Алишер Усмонов Шакро ишида", ҳамда ўзбек уюшган жиноий гуруҳлари билан боғлиқлиги баён этилган мақолаларни олиб ташлаш, уларга раддиябериш ва Россия ҳудудида ушбу материалларни тарқатишни таъқиқлаш талаби билан судга мурожаат қилган.

Бундан ташқари, Усмонов сайт маъмуридан етказилган маънавий зарар учун 50 минг рубл ундиришни талаб этган.

Мақолалардан бирида Усмоновнинг Шакро билан бўлган учрашуви, ва унда миллиардер криминал авторитет олдида "ўзини оқлашга мажбур бўлгани" тўғрисида гапирилган.

"Ушбу гапдан даъвогар жиноий элитага мансуб, деган маъно келиб чиқмоқда, бу ундаймаслиги аён", - деб айтган Усмоновнинг юристи. Материалга Усмоновнинг судланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома ва бизнесменнинг хайрия ишлари билан шуғулланишини далилловчи ҳужжатларни илова қилган.

Усмонов даъвоси бўйича сайт эгаси Алексей Волков ва Роскомнадзор жавобгар бўлган. Усмонов Роскомнадзордан унинг шаънини булғовчи маълумотларни тарқатишни таъқиқлашни талаб қилган.

Суд тарқатилаётган маълумотларни шахс номига доғ туширади, деб тан олган ва Алексей Волковга Алишер Усмонов ҳақида rucriminal.com сайтида тарқатилган мақолаларга раддия бериш мажбуриятини юклаган, Волков шунингдек, суд қарорига кўра, Усмонов фойдасига 50 минг рубл товон пули тўлаши керак бўлади.

Чоп этилган мақолалар Россия Федерацияси ҳудудида тарқатилиши таъқиқланган улар блокировка қилинади ёки олиб ташланади.

Янгиликлар лентаси
0