22:35 18 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Проект АЭС в Узбекистане

Россия ва Ўзбекистон АЭС учун майдонча танлаш масаласини муҳокама қилди

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Янгиликлар
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши (20)
2431 0 0

Учрашув давомида томонлар ядро энергетикасининг қонунчилик асосларини, хусусан, келгуси АЭС учун майдонча танлаш, атом электр станцисини лойиҳалаштириш, қурилиш ва ундан кафолатган тарзда фойдаланиш жараёнларида ҳуқуқий тартибга солиш масалаларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 20 дек - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида депутатларнинг "Росатом" давлат корпорациясининг операцион бошқарув бўйича бош директори биринчи ўринбосари – АСЭ "ИК" АЖ президенти Александр Локшин бошчилигидаги "Ростатом" давлат корпорацияси делегацияси аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон парламенти депутатлар гуруҳини Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Борий Алиханов бошқарди.

Учрашувни очар экан, Борий Алиханов бугунги кунда икки мамлакат тарихида, шу жумладан, атом энергетикаси соҳасида янги ҳамкорлик босқичи бошланганини таъкидлади.

Ўзбекистон депутатлари ва журналистлари Воронеж АЭСга ташриф буюрди>>>

Локшин ўз навбатида, Россия технологиялари асосида Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш ҳақидаги қарори билан мамлакат амалда атом соҳасини яратиш жараёнини бошлаб берганини қайд этди.

"Бу нафақат юқори технологияли лойиҳа, балки кадрларни тайёрлаш, қонунчилик базасини шакллантириш билан боғлиқ бўлган йирик соҳадир. Ишончимиз комилки, ушбу соҳа фаолият юритишининг шарти, энг аввало, хавфсизлик ва ижтимоий мақбуллик ҳисобланади",- деди у.

Учрашув давомида томонлар ядро энергетикасининг қонунчилик асосларини, хусусан, келгуси АЭС учун майдонча танлаш, атом электр станцисини лойиҳалаштириш, қурилиш ва ундан кафолатган тарзда фойдаланиш жараёнларида ҳуқуқий тартибга солиш масалаларини муҳокама қилди.

Қайд қилиндики, биринчи ўзбек АЭСнинг фойдаланишга топширилиши Ўзбекистонга ҳар йили 3-3,5 миллиард кубометр табиий газни тежаш, буғхона газларининг атмосферага чиқарилишини қисқартириш, хусусан, 14 миллион тоннагача ис гази ва 36 минг тонна диоксид азот чиқарилишидан сақланиш имконини беради.

Шунингдек, АЭС қурилиши жараёнида 8 мингдан зиёд, ишга туширилганидан сўнг – 2,5 минг кишини янги иш ўринлари билан таъминланади.

Мавзу:
Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши (20)

Асосий мавзулар