06:10 24 Январ 2019
Эфир
  • RUB126.33
  • EUR9518.45
  • USD8378.18
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 10 января посетил отдел внутренних дел №7 Юнусабадского района города Ташкента.

Шавкат Мирзиёев: ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар халққа хизмат қилишлари керак

© Пресс-служба президента Узбекистана.
Янгиликлар
Ҳавола олиш
471 0 0

Ўзбекистонда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини таъминлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Кейинги икки йилда соҳага доир 100 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимига ташриф буюрди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Президентнинг 2018 йил 14 февралдаги қарорига мувофиқ, Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимида ҳам замонавий тизим ташкил этилган. Тезкор навбатчилик қисми, профилактика бўлинмаси, тергов бўлинмаси, жиноят қидирув бўлинмаси, паспорт хизмати, психолог фаолияти, ёнғин хавфсизлиги, тез ёрдам, фавқулодда ёрдам ва бошқа хизматлар бир жойда мужассамлашган. Шунингдек, хотин-қизлар билан яқиндан ишлаш учун аёл инспекторлар фаолияти йўлга қўйилган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 10 января посетил отдел внутренних дел №7 Юнусабадского района города Ташкента.
© Пресс-служба президента Узбекистана.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев пойтахт ички ишлар органларини аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида ташкилий-штат бўлинмасини мақбуллаштириш лойиҳаси билан танишди. Унга кўра, ички ишлар ходимларининг 86 фоизини қуйи бўғинга тушириш, туман ҳокимлиги, прокуратураси, солиқ инспекцияси ва бошқа идоралар билан ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилган.

Давлат раҳбари бу таклифни маъқуллаб, жиноятчиликнинг олди олиниши, буни одамлар сезиши учун пастда тизим мустаҳкам бўлиши зарурлигини таъкидлади.

“Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, прокуратура – ҳаммаси халққа хизмат қилиши керак. Шу билан бирга, жамиятда ҳам жаҳолатга қарши маърифат кучли бўлиши лозим. Муҳит шундай бўлиши керакки, ҳеч ким жиноятга қўл ура олмасин”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент профилактика инспекторларини фаолият самарадорлигига қараб рағбатлантириш, профессионаллик даражасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Профилактика инспекторлари ва уларнинг ўринбосарларини ўқитиш, малакасини ошириш бўйича Тошкент давлат юридик университетининг махсус филиалини ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. 

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 10 января посетил отдел внутренних дел №7 Юнусабадского района города Ташкента.
© Пресс-служба президента Узбекистана.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимига ташриф буюрди

Ички ишлар бўлимидаги янги мутахассислар - психолог, вояга етмаганлар ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича профилактика инспекторлари билан бўлган суҳбатда шавка Мирзиёев халқ билан ишлайдиган ходимлар психологияни чуқур билиши, одамларга кўмак, меҳр бериши кераклигини таъкидлади.

“Жиноятга қўл урган ёшлар, хотин-қизларнинг аввало муаммоларини ўрганиш, маиший муаммолари бўлса, масъул ташкилотлар орқали ёрдам бериш, руҳан қўллаб-қувватлаш зарур. Шундагина уларнинг дунёқараши ўзгаради, натижа бўлади”, – деди президент.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев мазкур ички ишлар бўлимидаги паспорт хизмати хонасида бўлиб, биометрик паспортларни расмийлаштириш жараёнини кузатди. Жаҳон стандартлари асосида ташкил этилган тергов хонасини кўздан кечирди. 

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 10 января посетил отдел внутренних дел №7 Юнусабадского района города Ташкента.
© Пресс-служба президента Узбекистана.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимига ташриф буюрди

Асосий мавзулар