08:35 24 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Узбекские милиционеры

Мирзиёев ўзбек милицияси қандай бўлиши кераклигини айтди

AP Photo / Mikhail Metzel
Янгиликлар
Ҳавола олиш
937 0 0

Президент ёш кадрларда танқидий таҳлил, интизом, ҳалоллик, ватанпарварлик, ташаббускорлик, шахсий жавобгарликни шакллантириш кераклигини айтди

ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 январь куни ўтказилган мамлакат тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларини ўқитиш, уларнинг касбий маҳоратини ва маданиятини мунтазам ошириб бориш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

"Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизими энг янги ёндашувларга асосланиши, улар шиддат билан ўзгараётган замон ва шарт-шароитларга мос бўлиши зарур. Ёш кадрларда танқидий таҳлил, интизом, ҳалоллик, ватанпарварлик, ташаббускорлик, шахсий жавобгарликни шакллантириш керак", – деди Шавкат Мирзиёев. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга раҳбарлар тайинлашда бутунлай янгича механизм жорий этиш бўйича топшириқ берилди. Унга мувофиқ, номзодлар маълум муддат давомида мақсадли индикаторларга эришиш шарти билан лавозимга тайинланиши, шартлар бажарилмаган тақдирда шартнома муддати узайтирилмаслиги лозимлиги белгиланди.

Фуқароларнинг ҳуқуқий мaдaниятини юксалтириш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшларда ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим омил бўлади. Лекин ҳуқуқий тарғибот кўпинча эскича усуллар, мажлисбозлик ва юзаки маърузалардан иборат бўлиб қолаётгани сабабли тўла самара бермаяпти. Шу боис Адлия вазирлигига Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. 

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда кадрлар масалалари ҳам кўрилди. Ўз хизмат вазифаларини бажаришда камчиликларга йўл қўйган кўплаб раҳбарлар қатъий огоҳлантирилди, айримлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Асосий мавзулар