Болалар боғчаларида қўшимча пуллик хизматлар қайси?

Oбуна бўлиш
Пуллик хизматлар турлари ва нархи МТВ Кузатув кенгаши томонидан ўрнатилади.

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. 2019 йил январь ойидан Давлат мактабгача таълим муассасалари қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини қўлга киритди, деб хабар қилди Мактабгача таълим вазирлиги.

Детский сад Wunderkinds in Kungirad принял первых воспитанников - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2019 йилда 400 дан ортиқ боғча таъмирланади

Эндиликда боғча тарбиячилари қўшимча тўлов эвазига болаларга дам олиш кунлари ва иш куни якунидан кейин қараб туришлари мумкин.

Бундан ташқари, ота-оналар ўз фарзандларини мактабгача таълим муассасаси таълим дастуридан ташқари ўтказиладиган пулли тўгаракларга қўйишлари мумкин. Бундай тўгараклар турига спорт-соғломлаштириш, турли фанлар бўйича дарслар, хор ва рақс киради.

Пуллик тўгаракларда 25тагача болалар таълим олишлари мумкин.

Пуллик хизматлар турлари ва нархи МТВ Кузатув кенгаши томонидан ўрнатилади.

Янгиликлар лентаси
0