10:46 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Узбекские военнослужащие во время конкурса Тропа разведчика

Ўзбекистонда разведкачиларни тайёрлайдиган олийгоҳ ташкил этилди

Sputnik / Антон Курилкин
Янгиликлар
Ҳавола олиш
51320

Ҳарбий институт Мудофаа вазирлигининг давлат олий ҳарбий таълим муассасаси бўлиб, у олтита йўналиш бўйича тактик бўғиндаги офицер кадрларни икки йиллик тайёрлашни амалга оширади, деди Спутник мухбирига Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати вакили

ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 17 январдаги қарорига асосан ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа соҳасида юқори малакали офицер кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, бу соҳада ҳарбий-илмий тадқиқотларни ташкиллаштириш мақсадида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультети Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти этиб қайта ташкил этилди.

Ўзбекистондаги ушбу ҳарбий институт Мудофаа вазирлигининг давлат олий ҳарбий таълим муассасаси бўлиб, у олтита йўналиш бўйича тактик бўғиндаги офицер кадрларни икки йиллик тайёрлашни амалга оширади, деди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати вакили.

Булар, алоқа қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги; махсус алоқа ва давлат сирларини муҳофаза қилиш тактик қўмондонлик-муҳандислиги; ахборот тизимлари ва технологиялари тактик қўмондонлик-муҳандислиги; радиоэлектрон разведка ва кураш тактик қўмондонлик-муҳандислиги; ҳаво ҳужумидан мудофаа радиотехника қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги; ҳаво ҳужумидан мудофаа зенитҳ-ракета қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги.

В Узбекистане открылся первый военный институт
© Министерство обороны Узбекистана.
В Узбекистане открылся первый военный институт

Шунингдек, янги ташкил этилган ҳарбий институт Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети махсус факультетининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартнома бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Асосий мавзулар