15:06 16 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Военнослужащие проводят разминирование территории

Ўзбекистонда биринчи маротаба Халқаро армия ўйинлари ўказилади

© Sputnik / Саид Царнаев
Янгиликлар
Ҳавола олиш
14010

Халқаро армия ўйинлари Жиззах вилоятидаги “Фориш” тоғ-дала ўқув майдонида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 янв - Sputnik. "Халқаро армия ўйинлари — 2019" танловининг "Ҳарбий-тиббий эстафета" йўналиши Ўзбекистон ҳудудида биринчи марта ўтказилади, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати.

Ўзбекистон ҳудудида биринчи маротаба ўтказилиши режалаштирилаётган Халқаро армия ўйинлари Жиззах вилоятидаги “Фориш” тоғ-дала ўқув майдонида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ўтган йилги "АрМИ—2018" ўйинлари Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Эрон, Қозоғистон, Хитой ва Россия каби давлатларда 28 йўналиш бўйича ўтказилган бўлиб, унда дунёнинг 32 мамлакатидан келган ҳарбийлар иштирок этган эди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари эса 12 йўналишда қатнашиб, умумжамоа ҳисобида 6-ўринни қўлга киритган.

Ўтган йилги ўйинларда "Ҳарбий-тиббий эстафета" беллашувида иштирок этган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчи, Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий поликлиника терапевт-шифокори, тиббий хизмат капитани Лариса Холмаматова ҳарбий шифокорлар ўртасида ўтказилаётган "Махсус кўникмалар" яккалик баҳсида иккинчи ўринни қўлга киритган эди.

Асосий мавзулар