13:59 26 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Логотип международного информационного бренда Sputnik

Sputnik оммабопликда Ўзбекистонда учинчи ўринда

© Sputnik / Алексей Даничев
Янгиликлар
Ҳавола олиш
209 0 0

Sputnik журналистлари ўз фаолиятида кўплаб катта қийинчиликларга дуч келишмоқда. Хусусан, июль ойида Ригада "суҳбат учун" Спутник Латвия шеф-редактори Валентинс Роженцовс ушлаб қолинган. Худди шундай "тушунтириш суҳбатлари" кўплаб маротаба Sputnik Эстония ходимлари билан ҳам ўтказилган.

ТОШКЕНТ, 30 янв - Sputnik. Sputnik ахборот агентлиги ва радиоси ўз аудиториясини кенгайтирмоқда. 2018 йил якунларига кўра, Sputnik 7та давлат - Абхазия, Грузия, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон ва Жанубий Осетияда интернет-аудитория бўйича муаллақ етакчига айланган. Беларусда 2-ўринда, Ўзбекистонда - 3-ўринда бормоқда.

Google Analytics маълумотларига кўра, Sputnik Литва аудиторияси 2018 йил ойига 561,7% – 575 мингга кўпайган. Ўтган йилда Болтиқ бўйининг бошқа мамлакатларида ҳам халқаро агентлик аудиторияси катта темпда кенгайган. Мисол учун, Sputnik Эстония сайтида уникал фойдаланувчилар сони ойига 173,8%га ошиб, 815 мингга етган.

Шу билан бирга журналистлар жамоаси ўз ишида катта қийинчиликларга дуч келишмоқда. Хусусан, июль ойида Ригада "суҳбат учун" Спутник Латвия шеф-редактори Валентинс Роженцовс ушлаб қолинган. Худди шундай "тушунтириш суҳбатлари" кўплаб маротаба Sputnik Эстония ходимлари билан ҳам ўтказилган.

Sputnikлар орасида уникал фойдаланувчилар сони энг кўп Спутник Бразилияда қайд этилган: 165,4%га ўсиб ойига 4 млн 154 мингга етган. Иккинчи ўринда араб сайти бормоқда: ўсиш 124,6%га ошган ва ойига 5 млн 204 мингга етган, француз тилидаги Спутник ўсиши 110,1%ни ташкил қилган ва 4 млн 953 мингга етган.

Даниянинг Jyllands-Posten газетаси қайд этганидек, "агар 2014-йилда Radio Free Europe, Deutsche Welle ва Voice of America сингари халқаро нашрлар Болқонлардан кетишни бошлаган бўлса, Россия бу ишнинг қарама-қаршисини амалга оширган: 2015 йилда Сербияда Sputnik очилган. Яқинда Би-би-си Сербияга қайтишга қарор қилди, лекин Sputnik маҳаллий бозорда мустаҳкам ўрин олишга улгурди. 

Евроатлантик тадқиқотлар маркази таҳлилига кўра, Sputnik – Россиянинг энг кучли, шиддат билан ўсаётган платформаларидан биридир. Айни вақтда Сербиядаги Спутникнинг ўқилиш сони ойига 11 миллион 172 мингтани ташкил қилади ва сайт мамлакатдаги энг оммабоп сайтлардан бири саналади. Айтганча, 2018 йилда Sputnik Афинада Sputnik Greece мультимедия хабини ишга тушириб, грек тилида хабар тарқатувчи биринчи Россия ахборот агентлигига айланди.

Асосий мавзулар