10:00 19 Феврал 2019
Эфир
  • RUB126.25
  • EUR9477.31
  • USD8392.20
Узбекские школьники

Ўзбекистонда мактаблар рейтинги ўқувчилар саводхонлиги орқали шакллантирилади

© Министерство образования Узбекистана
Янгиликлар
Ҳавола олиш
26110

PISA халқаро тадқиқотлари Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб татбиқ этилади. Бу жараёнга халқ таълими тизими ва бошқа тегишли ташкилотлар пухта тайёргарлик қўришлари кераклиги таъкидланди ва тегишли топшириқлар берилди.

ТОШКЕНТ, 30 янв - Sputnik. Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб PISA халқаро тадқиқотлари татбиқ этилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 30 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

"Умумтаълим муассасалари рейтингини аниқлашни самарали ташкил этиш ҳамда PISA халқаро тадқиқотларида Ўзбекистон Республикасининг иштирок этишига тайёргарлик кўриш" мавзусида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишининг Республика студиясида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбарияти бошқарма ва бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Йиғилишни вилоят студияларида Қорақалпоғистон Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқарма бошлиқлари, туман (шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари), таълим сифати мониторинги хизмати ходимлари, халқаро тадқиқотларни амалга оширишга масъул бўлган ходимлар ҳамда мазкур тадқиқотларни амалга оширишга йўналтирилган таянч мактабларининг раҳбарлари кузатди.

Видеоселектор йиғилишида жорий йилда илк бора ўтказилаётган умумтаълим муассасаларининг рейтингини аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш, назорат ишлари ва ижтимоий сўровномаларни ўтказиш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, халқаро тадқиқотларни самарали ташкил этиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар тингланди.

Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш жараёнида ишчи гуруҳлар томонидан ҳар йили март ва май ойларида умумтаълим муассасалари 9-синф ўқувчиларининг билим даражасини аниқлаш мақсадида ёзма иш ёки тест синовларидан иборат назорат ишлари ўтказилиши қайд этилди. Жумладан, 9-синф ўқувчилари она тилидан диктант, математикадан битта масала ва тўртта мисол ечиши белгиланди.

Видеоселектор доирасида ўқувчиларнинг таълимий ютуқларини баҳолаш бўйича PISA халқаро дастури дунёнинг барча давлатларидаги ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолаш ва ушбу билимларини амалиётда қўллашни билиш даражасини баҳоловчи тест эканлиги алоҳида таъкидланди. Бу тестлар 3 йилда бир маротаба ўтказилиб, унда 15 ёшли ўсмирлар қатнашади.

Видеоселекторда PISA халқаро тадқиқотлари мамлакатда 2021 йилдан бошлаб татбиқ этилиши айтилиб ўтди ва ушбу жараёнга халқ таълими тизими ва бошқа тегишли ташкилотлар пухта тайёргарлик қўришлари кераклиги таъкидланди ва тегишли топшириқлар берилди.

Асосий мавзулар