МДҲ ветеран-жангчилар бирлашмалари раҳбарлари Тошкентда йиғилишди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗаседание Координационного Комитета по делам воинов-интернационалистов при Совете глав правительств государств-участников СНГ
Заседание Координационного Комитета по делам воинов-интернационалистов при Совете глав правительств государств-участников СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чекланган контингентли совет қўшинларининг Афғонистон ҳудудидан чиқарилгани 30 йиллиги санаси Тошкентда тантанали нишонланмоқда

ТОШКЕНТ, 2 фев - Sputnik. Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида 1-3 феврал кунлари VETERAN ветеран-жангчилар ва ногиронлар бирлашмаси ташкил топганининг 25 йиллиги ҳамда совет қўшинларининг Афғонистондан чиқарилганининг 30 йиллигига бағишланган кенг кўламдаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Председатель объединения VETERAN Талъат Мурадов - Sputnik Ўзбекистон
Мурадов: Ўзбекистон Афғонистон учун Англия, АҚШ ва СССР беролмаган нарсани берган

1-феврал куни ўтказилган тантанали тадбирларда "Боевое братство" халқаро иттифоқи Олий кенгаши аъзоси, Совет иттифоқи Қаҳрамони генерал-лейтенант Руслан Аушев; РФ Федерал кенгаш Федерал кенгаши аъзоси, Афғонистон ветеранлари Россия иттифоқи бошқармаси раиси Франц Клинцевич, шунингдек, Беларус, Украина, Молдова, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Болтиқбўйи мамлакатлари ветеран ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Тошкентда 1-феврал куни МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари Кенгаши ҳузуридаги жангчи-байналмиллалчилар ишлари бўйича қўмитасининг Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлиси ўтказилди. Худди шу куннинг ўзида меҳмонлар Темурийлар давлат музейи ва Қуролли Кучлар музейи экспозициялари билан танишдилар ва шаҳардаги тарихий обидаларни зиёрат қилдилар.

Бугун, 2-феврал куни Мустақиллик майдонидаги мемориал-мажмуада Афғонистонда совет қўшинлари таркибида ўз ҳарбийлик бурчини адо этаётиб ҳалок бўлган 1514 инсон исмлари ўйиб ёзилган Хотира Китобининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Сўнгра "Туркистон" саройида байрам концерти ташкиллаштирилади.

Тадбирга Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларидан ветеранлар, ҳалок бўлган ҳарбийлар оиласи аъзолари, жамоатчилик ва ёшлар ташкилотлари аъзолари таклиф этилган.

Барча тадбирлар Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов қарорига биноан Ҳукумат, Мудофаа вазирлиги, Ёшлар иттифоқи ва жамоатчилик ташкилотлари кўмагида ташкиллаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0