08:04 19 Феврал 2019
Эфир
  • RUB126.25
  • EUR9477.31
  • USD8392.20

Ўзбекистонга Волга бўйидан совуқ антициклон кириб келмоқда

© Sputnik / Ростислав Нетисов
Янгиликлар
Ҳавола олиш
72320

Республиканинг баъзи туманларида ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлиши ва шамол кучайиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 5 фев - Sputnik. Ўзбекистон ҳудудига ушбу ҳафта бошида Волга бўйидан салқин ва нам ҳаво оқими кириб келади, деб хабар қилди "Ўзгидромет" матбуот-хизмати.

Бугун 5 февраль куни республикада ёғингарчилик бўлиши, шамол тезлиги сониясига 15-20 м, баъзи жойларда 23-28 метргача етиши кутилмоқда.

Ҳаво температураси 5 февраль куни 0-5 градусгача тушади, баъзи жойларда 2 градусгача совуқ бўлиши кутилмоқда.

6 февральга келиб ёғингарчилик аксарият ҳудудларда тўхтайди, фақатгина Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кам миқдорда қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи -2 - +3 даража бўлиши кутилмоқда.

Ҳафта якунига келиб ёғингарчиликларсиз об-ҳаво кузатилади. 7 февраль куни ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлиши мумкин. 8 февраль куни 2-7 даража совуқ, кундузи - 5-10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

9 февралдан 10 февралга ўтар кечаси яна ёғингарчилик кузатилади. Оқшом ҳаво ҳарорати 0-5 даража совуқ, кундузи эса ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиши кутилмоқда.

Асосий мавзулар