14:12 26 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
На улице Кабула

Толибларга кўра, Афғонистоннинг кейинги ҳукумати исломий бўлади

© Sputnik / В. Киселев
Янгиликлар
Ҳавола олиш
382 0 0

АҚШ ўз ҳарбийларининг тенг ярмини жорий йил апрел ойига қадар олиб чиқиб кетишини маълум қилди, деб баёнот берди "Толибон" ҳаракати вакиллари Москвада ўтаётган тадбирда

ТОШКЕНТ, 6 фев - Sputnik. Москвадаги афғонлараро учрашувда иштирок этаётган "Толибон" вакилларининг айтишича? Афғонистоннинг кейинги ҳукумати исломий бўлади.

"Толибон" ҳаракати вакилининг сўзларига кўра, томонлар АҚШ ҳарбийлари Афғонистонни тарк этгач мамлакатда ислом ҳукумати, ислом конституциясини шакллантиришга розилик билдирганлар.

"Аслида бу шуни англатадики, Афғонистоннинг 99,9% аҳолиси - мусулмонлар, ва ҳукумат тепасига келаётган ҳокимият ҳам исломийдир. Конституция ҳам исломий, бунга шубҳа йўқ. Бу эса кейинги ҳукумат исломий деб аталишини билдиради", - деган Москвадаги учрашувда толиблар делегацияси раҳбари Муҳаммад Аббос Станикзай.

Афғонистоннинг собиқ президенти Хамид Карзайга мамлакатдан америка ҳарбийлари чиқиб кетгач, янги ҳукуматни шакллантириш режалаштирилаяптими, дея савол беришган. Бунга жавобан Карзай: "Биз билмаймиз, биз буни ҳали муҳокама қилмоқдамиз", - деб айтган. 

Шунингдек, учрашувда АҚШ феврал ойидан бошлаб, то апрел ойига қадар Афғонистондан ўз ҳарбийларининг тенг ярмини олиб чиқиб кетиши ҳақида хабар қилинган.

Асосий мавзулар